Қадрли талабалар!
Сизларни 17 ноябрь – “Бутунжаҳон талабалар куни” билан чин юракдан муборакбод этамиз.
Талаба – бу, сўзнинг бутун маъно моҳиятини фақат ва яна фақат талаба бўлган инсонгина бутун вужуди билан ҳис қила олади. Нима учун дейсизми? Ҳаётининг беқиёс даври ҳисобланган мактаб чоғларини, болалигини инсон ўзи англаб-англамай ўтказади. Вояга етиб шахс сифатида шаклланиб бўлган инсон, талабалик бахти насб қилгач, инсонга умр бир маротаба берилиши, ёшлик даври эса унинг гултожи эканини англаган ҳолда ҳар бир кун, вақтни қадрига етиб, ундан самарали фойдаланишга интилганлиги сабаб эл-юрт орасида бу давр олтин давр деб улуғланади.
Бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда ёшларнинг маънан, интелектуал ҳамда жисмонан етук бўлиб вояга етишлари, ўқиб-изланиши, иқтидори ҳамда салоҳиятини дунё миқёсида намоён этмоқда ҳамда ўзи истаган касб-ҳунар эгаси бўлиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ва амалга оширилётган ислоҳотлар, Президентимиз раҳномолигида ҳаётга тадбиқ этилётган мақсадли дастурлар, ёшлар масалалари, давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланётганидан далолатдир.
Ҳурматли талабалар, Сизларни ушбу байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси ишларингизда куч-қувват, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Ватанимизнинг муносиб ворислари бўлиб камол топишингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: