Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Пандемия даври бўлсада, фаолиятига рухсат этилган корхона ва ташкилотларда қонунларга амал қилиш зарар қилмайди”

Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси хизматларини ташкил қилиш тартиби.

Мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш туридан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ўз ходимлари учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, техника хавфсизлиги чораларини кўриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа ташкилий ва техникавий тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқаришда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиши, шу йўл билан олинаётган фойдани катта қисмини ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга қаратиш мумкин.

Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини жорий этишда бу лавозимга иш тажрибаси ва малакаси юқори бўлган талабчан ходимларни ишга қўйиш, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг моддий – техник баъзасини мустаҳкамлаш ва замонавий техник воситалар, кўргазмали қуроллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади.

Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини тузиш – лавозимларни жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида кўрсатиб ўтилган.     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил                    31 декабрь кунги 1066 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5-иловасига асосан “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқлаган. Корхона ва ташкилотларда ишловчилар сони 50 нафардан кам бўлганда ва касбий таваккалчилик даражаси бўйича          1-даражадан 15-даражагача бўлган ташкилотларда ушбу низомга асосан меҳнат муҳофазаси хизматларининг вазифаси раҳбар ходимлардан бирига юклатилиши, касбий таваккалчилик даражаси бўйича 15-даражадан 20-даражагача бўлган корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий қилиниши кўрсатилган.

  Корхона ва ташкилотларда ишловчилар сони 51 нафардан 100 нафаргача бўлганда, ва касбий таваккалчилик даражаси бўйича 1-даражадан 10-даражагача бўлган ташкилотларда меҳнат муҳофазаси хизматларининг вазифаси раҳбар ходимлардан бирига юклатилиши, касбий таваккалчилик даражаси бўйича 10-даражадан 15-даражагача бўлган корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жориш қилиниши, касбий таваккалчилик даражаси бўйича 15-даражадан          20-даражагача бўлган корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташкил этилиши кўрсатилган. Хавф даражалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш  чора-тадбирлари ҳақида”ги 2009 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ белгиланган. Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини тузиш, лавозимларни жорий қилиш, бу лавозимга иш тажрибаси ва малакаси юқори бўлган талабчан ходимларни ишга қўйиш, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий техник воситалар, кўргазмали қуроллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш билан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, хавфсизлик техникаси чораларини кўриш, меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа ташкилий ва техникавий тадбирларни амалга оширишга ҳамда ходимлар билан ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олишга эришилади.

  • Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига эслатма;

Мазкур низом талаблари бўйича вилоятдаги ташкилот ва муассасаларда лавозим жорий этилганда, янги ишга қабул қилинаётган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис низомнинг 24 ҳамда 25-бандлари талабларига кўра, вилоят Бандлик бош бошқармаси органлари билан келишган ҳолда тегишли тартибда суҳбат асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчи ва тегишли масъулларига иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бажариладиган ишларни хавфсизлик талаблари бўйича ташкил қилиш ва меҳнат муҳофазаси хизматларини ташкил қилиш бўйича амалий ёрдамлар беришга ҳамда соҳага оид юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасдан ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга тайёрдирлар.

                                                           

                                                            Азимходжаев Музаффар Пазилдинович  

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Давлат меҳнат инспектори,

                                                            Каюмов Дилшодбек Мамирович

Бирлашманинг Меҳнатни муҳофаза қилиш

бўйича етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!