Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Пахтаободда янги оромгоҳ болалар ихтиёрига топширилди

     Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғида “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбирда тумандаги мутасадди идоралар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар, ота-оналар иштирок этди.

    Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳманов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар бўлиб улғайиши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

   Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастури доирасида “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамияти томонидан Пахтаобод туманининг баҳаво жойида бунёд этилган “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёш авлоднинг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказиши учун барча шароит яратилган.

   Икки гектардан зиёд майдонни эгаллаган оромгоҳ қурилишига 6 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди. 100 ўринли оромгоҳда болаларнинг жисмоний чиниқиши, билими ва интеллектуал салоҳиятини ошириши учун сузиш ҳавзаси, футбол, баскетбол, теннис ва бошқа спорт майдончалари, ахборот-ресурс маркази бунёд этилди. Маданий ва маънавий-маърифий тадбирларга мўлжалланган тантаналар майдони, турли тўгаракларнинг машғулот хоналари замонавий жиҳозланди. Эртак қаҳрамонлари ҳайкалчалари ўрнатилиб, гулзорлар барпо этилди.

   Жорий йилги мавсумда оромгоҳда 400 нафар бола ёзги таътилни ўтказиши режалаштирилган. Ҳозир бу ерда 100 ўқувчи ҳордиқ чиқариб, хорижий тиллар ва компьютер бўйича билимларини оширмоқда. “Ёш китобхонлар”, “Тасвирий санъат”, “Моҳир қўллар”, “Жисмоний тарбия ва спорт” каби ўнга яқин тўгарак, мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона болажонлар ихтиёрида.

    Оромгоҳнинг очилиш маросими Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати” мавзусидаги маданий-маърифий тадбирга уланиб кетди. Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, самаралари, навқирон авлодга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликларнинг аҳамияти болаларга хос саҳна кўринишлари орқали ифода этилди. Ўқувчилар ва санъаткорлар ижросида Ватан, мустақиллик, тинчлик, она ва бахтиёр болаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

 Бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари: Х.Матисаев

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!