Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Оромгоҳ ташкилотчиларининг ҳудудий семинари ўтказилди

Боғишамол” болалар оромгоҳида ёзги мавсум олдидан болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг ҳудудий семинари ўтказилди.

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг 2018 йил 17 майдаги 10-сонли   кенгайтирилган селектор мажлиси Баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2018 йилнинг 26 май куни Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида мавсум ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган ходимлар учун ҳудудий семинарлар ташкил этилди.

Ана шундай ҳудудий семинарлардан бири Андижон вилоятида ташкил этилган семинар Андижон туманидаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида ўтказилди.

Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва ўтказиш ишлари сифати ҳамда самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижтимоий суғурта бўлими мудири Н.Ишанханова, ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар раислари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, тегишли идора ва бошқармалар мутасаддилари, стационар турдаги оромгоҳлар бошлиқлари ҳамда ёз мавсуми давомида оромгоҳларда фаолият кўрсатувчи ходимлар иштирок этдилар.

Ҳудудий семинар 2 боскичда, яъни ялпи йиғилиш ва ҳар бир соҳа мутахассислари учун ташкил этилган секциялар тарзида ўтказилди.

Ҳудудий семинарнинг ялпи йиғилиши давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижтимоий суғурта бўлими мудири Н.Ишанханова томонидан иштирокчиларга мавсум давомида барча турдаги болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш, болаларнинг сифатли, мазмунли ва қизиқарли дам олишларини таъминлаш йўналишларида устувор бўлган масалалар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Айниқса, оромгоҳларда болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз равишда етказиб бериш билан бирга уларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб беришини назорат қилиб бориш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, оромгоҳларда фаолият кўрсатиш учун ҳар бир соҳадан малакали ходимларни жалб этиш йўналишларида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Бугунги оромгоҳлар фақатгина соғломлаштириш масканлари эмас, балки ўғил-қизларни интеллектуал ривожлантириш марказлари сифатида фаолият кўрсатиши зарур эканлиги таъкидланди.

– Болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш борасида Андижон вилоятида зарур ишлар амалга оширилмоқда, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Н.Абдураҳмонова. – Қайд этиб ўтиш жоизки, жорий йилги мавсум давомида вилоятдаги 14 та стационар оромгоҳда 9100 нафар, мактаблар қошидаги 43 та кундузги оромгоҳда 13 минг 350 нафар болажонларни, жами вилоят миқёсида 22450 нафар ўғил-қизни соғломлаштириш режалаштирилган.

Жорий йилда ихтисослаштирилган оромгоҳлар фаолияти сифати ва самарадорлигини янада ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу йил ёз мавсуми давомида вилоятимиз ҳудудида 1 тадан ҳарбий-спорт, экологик-биологик, ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодкорлик оромгоҳлари ташкил этилади. Шунингдек, ўсмир ёшдаги болаларни ҳордиқ билан қамраб олиш мақсадида ташкил этиладиган “Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳлари сони жорий йилда 10 тани ташкил этади.

Семинарда Андижон вилояти миқёсида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудий семинар давомида энг аввало вилоятдаги оромгоҳларнинг мавсумга тайёргарлиги, болаларни соғломлаштиришни кўнгилдагидек ташкил этиш, мазкур йўналишлардаги ишларга мавсумни намунали ташкил этиш ва самарали ўтказиш ишларига алоқадор бўлган барча идора, ташкилот ва муассасаларнинг саъй-ҳаракатларини уйғун ҳолда йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, бугун Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жадал ривожланиш жараёнларидан келиб чиққан ҳолда оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш масаласида янгича ёндашув жорий этилмоқда. Яъни, оромгоҳлар, хоҳ стационар, хоҳ кундузги оромгоҳ бўлсин, болажонларнинг нафақат жисмоний чиниқиши ва ҳордиқ чиқаришига, балки уларнинг маънавий кучга тўлиши, тафаккури кенгайишига хизмат қилувчи маскан сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш асосий мақсадлардан биридир. Шу боис жорий йилда оромгоҳларда фаолият кўрсатувчи кадрларнинг юқори малакага эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинар давомида шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари, ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, масъул идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокчилар учун соғломлаштириш мавсумига тааллуқли бўлган ҳар бир масала юзасидан батафсил маълумотлар бердилар.

Секция машғулотлари давомида ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан, педагог кадрлар, етакчилар ва тўгарак раҳбарлари, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари, техник ва хўжалик ходимларининг тарбиявий ишларни кучайтириш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни қизиқишларига мувофиқ тўгаракларга жалб этиш, тегишли ҳужжатларни юритиш каби соҳалардаги билим ва кўникмалари оширилди. Ҳар бир соҳа вакилларига мутахассислар томонидан яна бир бор болалар оромгоҳларида ишларни тўғри ташкил этиш, ҳар бир йўналишда алоҳида эътибор қаратишни талаб этувчи масалалар, юритиладиган ҳужжатлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Ҳудудий семинар доирасида ташкил этилган кўргазмада Болаларни соғломлаштириш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳи таркибидаги Ишчи гуруҳлари томонидан тегишли йўналишларда ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар,  плакатлар, оромгоҳларда фаолият юритиши режалаштирилган тўгарак ва кутубхоналар фаолияти, ўтган йилги соғломлаштириш мавсуми якунларига кўра энг намунали деб топилган оромгоҳлар фаолиятига оид стендлар намойиш этилди.

[custom_gallery source=»media: 1041,1040,1039,1038,1037,1036,1035,1034,1033,1032,1031,1030,1029,1028,1027,1026,1025,1024,1023,1022,1021,1020,1019,1018,1017,1016,1015,1014,1013,1012,1011,1010,1009,1008,1007,1006,1005,1004,1003,1002,1001,1000,998″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

 

Ҳамидулло МАТИСАЕВ

Ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!