Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-5875 Фармони эълон қилинган.

Ушбу ҳужжатнинг мазмунидан, аввало, 6 кун ишлайдиганлар мамнун бўлишлари аниқ, улар учун ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар билан тенг баравар дам олиш шароитлари яратилмоқда. Бундай тартибда ишлайдиганлар учун шанба иш куни ҳисобланганлиги сабабли бу кун ҳафтанинг бошқа иш кунига кўчирилганда ҳам, уларда узлуксиз дам олиш имконияти бўлмаган. Шу боис 2020 йилда ҳафтасига          6 кун ишлайдиганлар учун шанба куни кўчирилишидан қатъи назар, қўшимча дам олиш кунлари жорий этилади.

Мустақиллик куни

2020 йил 1 сентябрь сешанба кунига тўғри келади. Шу боис 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар уч кун кетма-кет дам олишлари учун дам олиш куни  29 август шанбадан 31 август душанбага кўчирилган. 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун 2020 йил 31 август – қўшимча дам олиш куни.

 Қўшимча дам олиш куни қандай компенсацияланади

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш куни (душанба, 31 август) ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 1 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Бироқ қисқартирилиши ҳисобига таътил 15 иш кундан кам бўлмаслиги керак. Таътил даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини белгилашда таътилнинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади ва унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.

Бошқа ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки касаба уюшмаси қўмиталари билан келишилган бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини

ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутаҳассиси Ф.Халиков

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!