“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 1-босқичи ғолибларини тақдирланди
“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Бирлашма Кенгаши раиси Ш.Балтабаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бош юристконсульти Г.Бабаниязова, “Узавтосаноат” акциядорлик компанияси Хавфсизлик бўлими мудири В.Ким, Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси М.Сагдуллаев, “Элтехсаноат” касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Файзуллаев ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан кўрик-танлов ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбирда вилоятимизнинг таниқли санаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ташкил этилаётган хафталик тадбирлар оммавий ахборот воситалари, веб сайтлар ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш
бўлими мудири М.Азимходжаев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: