Танлов ғолиблари аниқланди!
2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили»да «ДжиЭм Узбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма кумитаси томонидан 2018 йил учун тасдиқланган «Энг яхши ишчи», «Энг яхши бригада» ва «Энг яхши цех» номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказиш бўйича Низом асосида корхонада 2018 йил апрель ойи якуни бўйича «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича кўрик-танлов якунланди. Кўрик-танлов ўтказиш бўйича тузилган комиссия хулосасига асосан Апрель ойи бўйича «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича 7 нафар ишчи ғолиб деб топилиб, уларни ўз иш жойларида тадбирлар ташкил қилиниб, тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Жойларда «Энг яхши ишчи»ларни тақдирлаш бўйича касаба уюшмаси томонидан тайёрланган дипломлар ва эсдалик совғаларини Бош директор ўринбосари в.б. И.Т Назиров, Касаба уюшма раиси У.Мирзаев ва Ишлаб чиқариш бўйича директор в.б. И.Жўраевлар томонидан тақдирлаб берилди. Тадбир байрамона рухда уюшқоқлик билан ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: