Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Корхона банкротга учраб янги ташкил этилганда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ким томонидан қоплаб берилади?

Савол: Корхона банкротга учраб янги ташкил этилганда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ким томонидан қоплаб берилади?

Ш.Мамадалиев

Бўз тумани

    Жавоб Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида Қонуннинг 34-моддасида Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда қоплаш белгилаб қўйилган.

    Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасида бўлади. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар ҳам унга тақдим этилади.

    Ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг маблағлари мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда тегишли суммалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади. Мазкур суммалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам давлат томонидан тўланади.

    Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда тегишли тўловлар уларни жабрланувчига тўлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда капиталлаштирилиши керак.

   Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги сабабли тўловларни капиталлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда тегишли суммалар жабрланувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади.

Меҳнатни мухофаза қилиш бўлими

мудири Музаффар Азимходжаев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!