Клиникада давра сухбати
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими томонидан 2018 йилнинг 13 январь куни Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 28 декабрь куни имзоланган «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра сухбатида Бирлашма Юридик бўлими мудири Х.Усманов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 28 декабрь куни имзоланган «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони, унинг афзалликлари, қайси кунлар дам олиш сифатида эълон қилинганлиги ёки кўчирилганлиги, қўшимча дам олиш кунининг эвазига меҳнат таътилининг муддати қандай ҳисобланиши, Меҳнат таътилининг 3 кунга қисқариши унга бериладиган тўловнинг камайишига таъсир қилмаслиги хақида атрофлича ёритиб берилди.
Шифохонада ишловчи ходимларга меҳнат таътилларини режалаштириш ва берилишида амалиётда учрайдиган муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари хақида тушунчалар берилди.
Давра сухбати жараёнида иштирокчилар томонидан қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Х.Усманов ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори Б.Ж.Рахмановлар томонидан амалдаги қонун талаблари асосида жавоблар берилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
Бирлашмаси Юридик бўлими
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: