Касаба уюшмасининг аралашуви билан ходимнинг ҳуқуқи тикланди
Балиқчи тумани, “Чинобод” шаҳарчаси фуқаролар йиғини, Алвон кўчаси, 80-уйда яшовчи фуқаро Д.Темировнинг “Иш билан таъминланмаганлиги ҳамда бу давр учун иш ҳақи ҳисобланмаганлигидан норози бўлиб” қилган мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганилиб чикилди. Ўрганиш жараёнида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси автокорхонасининг раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида Д.Темировнинг ҳуқуқи тикланиб, уни ўзининг аввалги автомашина хайдовчиси вазифасига ишга тикланди. Шу билан бирга, унинг мажбурий прогул вақтлари учун иш хақи хисобланиб тўлаб берилиши ҳақида келишилди.
Фуқаро Д.Темиров касаба уюшмалари томонидан мурожаатини қонунда белгиланган тартибда ўрганиганлиги ҳамда ҳуқуқи тикланиб иш билан таъминланганлигидан мамнун бўлиб касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ўз миннатдорчилигини билдирди.
М.Куббиев, Бирлашма
етакчи юристконсульти
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: