КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАЛАРИ РАИСЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИНИНГ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Шу йилнинг 14 ноябр куни Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кичик мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарга туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг касаба уюшма қўмита раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари, тармоқ тасарруфидаги бошлангич ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари таклиф этилди. Семинар ишида тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши аппаратининг Ижтимоий ҳимоя масалалар бўйича бош мутахассиси Мамлакат Абдумаликова, вилоят касаба уюшмалари кенгаши аппаратининг Меҳнат муҳофазаси бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Комиловлар иштирок этишди.
Ўқув семинарини тармоқ бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Қўзибоева кириш сўзи билан очди.
Семинарда иштирок этган тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши аппаратининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси М.Абдумаликова иш берувчининг касаба уюшмалари олдидаги мажбуриятлари ҳамда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи локал ҳужжатлар бўлган жамоа шартномаси ва ички меҳнат тартиб қоидаларининг моҳиятлари, жамоа шартномаларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш ҳақида маъруза қилди.
Семинар Дастуридан ўрин олган масалалардан бири корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича талабларни бажарилиши устидан маъмурий жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси бўйича Битимни бажарилиши, меҳнат муҳофазаси вакили ҳақида, ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисида, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жароҳатланиш ҳавфсизлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиши тўғрисида вилоят касаба уюлмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Комилов томонидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соха мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари талаблари асосида жавоб берди.
Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш,
қурилиш индустрияси ходимлари вилоят
БКУК раиси: Н.Қўзибоева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: