Ишга ёллаш жараёни халқаро меъёрларга мос бўлиши шарт
2018 йилнинг 14 майидан 15 июнига қадар Халқаро меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пахта йиғим-теримига ёллаш бўйича шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари учун 193 та тренинглар ўтказиши, унда 7 мингга яқин мутахассислар иштирок этиши режалаштирган. Жумладан, Андижон вилояти ҳудудларида эса ана шундай тренинглар 21 майдан 5 июнга қадар 16 та марта ўтказилади.
Мазкур тренинглар Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки проекти доирасида ҳамда Европа Иттифоқи, Швецария ва АҚШ ҳукуматларининг молиявий кўмагида ташкил этилиб, Ўзбекистонда пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган.
Тренингларда вилоят ва туманлар пахта штаблари, ҳокимиятлар, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, молия, ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш вазирликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бош прокуратура, Фермерлар кенгаши, Маҳалла фонди, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, кенгаш ва қўмиталари вакиллари, фермерлар иштирок этади.
Меҳнат муносабатларини тартибга солишда икки жиҳат — болалар меҳнати ҳамда ишга мажбурий ёллашга йўл қўймаслик долзарб масала ҳисобланади. Ишчи таклиф этилган иш ва унга доир шароитлар ҳақида барча маълумотга эга бўлиши, ихтиёрий равишда розилик бериши шарт. Маълумотлар тақдим этишда ёлғончилик ва фирибгарликка, розилик олишда эса мажбурлаш ёки дўқ-пўписага йўл қўйилмаслиги зарур.
Жорий йилнинг 21 май куни Андижон шаҳри вакиллари учун вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ўтказилган тренингда ана шу жиҳатлар муҳокама марказида бўлди. Бирлашма кенгаши Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Тўлқинжон Сиддиқов, Андижон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санжарбек Мамажонов, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши қошидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича вилоят Ҳудудий комиссияси раиси Абдулҳамид Нурматовлар кун тартибидаги масаланинг аҳамияти, қонунчиликда кўзда тутилган тартиб-қоидалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Бу борада вилоятда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижалари ҳақида маълумотлар берилди.
Тренингда Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Ирина Бонч-Осмоловская Норстрём мажбурий меҳнатга нисбатан миллий мажбуриятлар, мавсумий ишларга фуқароларни жалб қилиш, мажбурий меҳнатга жалб қилиши хавфи: консепциялар, жалб қилинган томонлар ва уларнинг роли, мажбурий меҳнатга жалб қилишни олдини олиш каби масалаларга эътиборни қаратди.
Тренинг доирасида ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати қалтисликларини англаш ва уларнинг олдини олиш масалалари бўйича амалий машғулот ўтказилди. Ноанъанавий ёндашувлар асосида ўтказилган тренингда иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари синалди.
[custom_gallery source=»media: 955,954,953,952,951,950,948″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]
Ҳамидулло МАТИСАЕВ
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ташкилий ишлар бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: