Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Болалар оромгохлари

Андижон вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

 

Оромгох номи Оромгох манзили
1 “Боғишамол”  Андижон тумани Заурак ГЭС қишлоғи
2 “Машъал” Асака тумани   Ниёзботир қишлоғи
3 “Истиқлол қалдирғочлари” Асака тумани Ниёзботир қишлоғи
4 “Шаббода Шифо Файз” Балиқчи тумани  Чинобод қишлоғи
5 “Шифокор” Булоқбоши тумани Найман қишлоғи
6 “Энергетик” Булоқбоши тумани Ш.Юлдузи массиви
7 “Қуёшча” Бўз тумани  Ўрмон хўжалиги
8 “Оқ булоқ” Жалақудуқ тумани Оқ булоқ қишлоғи
9 “Машъал” Избоскан тумани Элотон қишлоғи
10 “Навбаҳор” Олтинкўл тумани Охунбобоев м.ф.й
11 “Уч кўза” Пахтаобод тумани Уч кўза қишлоғи
12 “Мингбулоқ” Улуғнор тумани Мингбулоқ қишлоғи
13 “Боғбон” Хўжаобод тумани Мадиёров номли агрофирма, 3-бўлим
14 “Бешариқ” Шаҳрихон тумани Бешариқ маҳалласи

 

Оромгох номи Оромгох манзили
1 “Боғишамол”  Андижон тумани Заурак ГЭС қишлоғи
2 “Шифокор” Булоқбоши тумани Найман қишлоғи

– Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар.

– Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитаси номига қуйида келтирилган намунада кўрсатилган шаклдаги ариза билан мурожаат этади (илова қилинади).

Оромгоҳга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади.

– Аризага ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси илова қилинади. Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника томонидан берилган тиббий маълумотнома (079/х шакл) билан қабул қилинади.

– Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгаҳларга йўлланмаларни оромгоҳни балансда сақловчи хўжалик органининг касаба уюшма қўмитасидан ёки оромгоҳдан йўлланма қийматининг 100 фоиз тўлови билан ҳарид қилишлари мумкин.

– Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари дислокацияси ҳамда йўлланмаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларидан олиш мумкин.

Йўлланма олиш учун ариза шакли намунаси:

namuna.pdf [124.56 Kb]

2018 йил  дислокация

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!