Хисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
АДТИнинг Ю.А.Атабеков номли клиникаси касаба уюшмаси ташкилотининг 2020 йил 30 январдаги 19/1 – сонли қарорига асосан 24 февраль куни касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Арзиев, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Улуғбекова, Ўзбекистон соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси М.Зохидовлар иштирокида ўтказилди.
Конференцияда касаба уюшма қўмита раиси А.Юлчиевнинг 2015-2019 йиллар даомидаги олиб борган фаолияти, Тафтиш комиссиясининг хисоботлари тингланди. 65 нафар делегатлар қатнашди. Конференция қарорига асосан А.Юлчиев қўмита раиси этиб сайланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: