Давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти раислар Кенгашининг 2019 йил 2-ярим йиллик учун иш режасига асосан, Республика Кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасадди ходимлари иштирокида жорий йилнинг 22 октябрь куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, муаммо ва камчиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмалари кадрлар бўлими бошлиқлари ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раислари билан биргаликда жами 35 нафар ходимлар иштирок этди.
Масъул ташкилотчи А.АРЗИЕВ
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: