“Буюк сарбон изидан” шиори остида маънавий-маърифий тадбир тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси 7554-сонли харбий қисм билан ҳамкорликда жорий йлнинг 30 январь куни Бирлашма мажлислар залида “Буюк сарбон изидан” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил эилди.
Тадбирнинг бошланиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовни хотиралаш ҳамда ҳурмат бажо келтириш мақсадида Биринчи Президентимиз суръати тушурилган портрети олдида бир дақиқалик сукут сақланди.
Шундан сўнг 7554-сонли харбий қисмдан 6 нафар иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан. Жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлиги, ҳалқимиз ўзининг қисқа давр ичида, яъни 25 йил давомида эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғланиши борасида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтдилар.
Шундан сўнг, “Ким эдигу-ким бўлдик?” номли видеофильм намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг, бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакатнинг мустақил ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган, мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси эканлиги таъкидланди.
Учрашувда жами 103 нафар харбийлар иштирок этдилар.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: