Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046 – сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар киритилган бўлиб, қарорнинг 54 – бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60 – сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2 – сон‚ 7 – модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:

а) 8 – банддаги «энг кам иш ҳақи миқдори» ва «энг кам иш ҳақи миқдорининг» сўзлари тегишли равишда «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» ва «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилган;

ҳаволадаги «энг кам ойлик иш ҳақи» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» сўзлари билан алмаштирилган;

б) 11 – банднинг учинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилган;

в) 15 – банднинг учинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақи миқдоридан» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилган;

г) 16 – банддаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилган;

д) 23 – банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилган;

е) 27 – банднинг бешинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилган;

ж) 54 – банддаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдори» сўзлари «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» сўзлари билан алмаштирилган.

Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчилари ҳамда хисобчилари томонидан ишлаб чиқаришга боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ходисаларда жабирланган ходимларга ва вафот этган ходимларнинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига тўланиши керак бўлган зарар ва бошқа тўловларни тўлашда юқоридаги ўзгартиришларга эътибор берган ҳолда хисоб китоб қилиб ўз вақтида тўлаб борилиши лозим.

Маълумот учун: ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм этиб белгаланган.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!