Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

БАРКАМОЛ ЁШЛАР – МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурини бажаришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, белгиланган вазифалар изчил ижросини таъминлаш ҳамда фаолиятга кенг жорий этиш, тадбир қатнашчилари мурожаатини жамоатчиликка етказишга йўналтирилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши томонидан ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар бу каби тадбирларнинг мантиқий давомидир.

Унда вилоят касаба уюшмалари фаоллари, туман, шаҳар касаба уюшма ташкилотлари Ёшлар кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотларнинг ёшлар билан ишлаш комиссиялари етакчилари, иқтидорли талаба-ўқувчилар иштирок этди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши раиси Шерзодбек Бутаев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга қаратилганини таъкидладилар. Бу мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши ва ўз истеъдодини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб, ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга кўтарди.

Амалий семинар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини янада ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Бу каби лойиҳалар фаол ва ташаббускор ёшларни Ватанимиз равнақи йўлида ўз салоҳиятини тўла намоён этишга ундайди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши аъзоси, “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона муҳандиси Фарход Мараимов. – Жойларда ўтказилаётган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинарларда ёшлар фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда навқирон авлодда ватанпарварлик, юртга садоқат, мардлик, миллий ғурур-ифтихор туйғуларини кучайтириш, бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш лозимлиги таъкидланди.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири
Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!