Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ходимлари вилоятимизда ўтказилган “Саломатликни тарғиб қилиш” кунида фаол иштирок этишди

          09.09.2018. 7-8 сентябрь кунлари Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истирохат боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш таризни тарғиб қилишга бағишлаб ўтказилган “Саломатликни  тарғиб  қилиш” кунида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли барча шаҳар даволаш профилактика муасасалари ва хусусий даволаш, диагностика тиббий муасасалари иштирок этдилар.

          Мазкур тадбирда Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 60 нафар малакали шифокорлари, ҳамшира ва таҳлилчилари фаолл иштиок этиб, 1000 нафардан зиёд вилоятимиз аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, бепул малакали хизмат кўрсатишди.

          Жумладан, аҳоли УЗИ, функционал диагностика, қон таҳлиллари қилиниб, тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ташхислар қўйилиб, керакли тиббий маслахатлар берилди.

 

Азимжон Юлчиев

АДТИ клиникаси касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!