“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида 2018 йил май ойида нафақа ёшига етган ишчи ходимларни нафақага кузатиш маросими ўтказилди
“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси ва маъмурият ҳамкорлигида 2018 йил май ойида нафақа ёшига етган 8 нафар ишчи-ходимларни нафақага кузатиш маросими ўтказилди.
Имзоланган жамоа шартномасига, жамият буйруғига ҳамда касаба уюшма қўмитасининг қарорларига асосан нафақага кузатилаётган ишчи ходимларнинг ҳар бирига корхона томонидан нафақа ёшига яъни юбилей ёши аёллар 55 ёш, эркаклар 60 ёшга тўлганликлари муносабати билан Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантириш пуллари, нафақага чиққаётганликлари муносабати билан ҳар бир ишлаган йили учун лавозим окладининг 10 фоизи миқдорида бир йўла нафақа кузатиш пуллари шунингдек касаба уюшма қўмитаси томонидан нархи 320,0 минг сўмлик Самарқандда ишлаб чиқарилган гилам совғалари тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: