7 ОКТЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН МУНОСИБ МЕҲНАТ КУНИ
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 7 октябрь — Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги, тегишли бошқарма ва идоралар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 7 октябрь — Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги, тегишли бошқарма ва идоралар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Давра суҳбатида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппаратининг Юридик бўлими мудири Х.Усмоновнинг “Конституция-муносиб меҳнатнинг кафолатлари”, Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Т.Сиддиқовнинг “Касаба уюшмаларнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишдаги фаолияти”, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Демир Раимжоновнинг “Ўзбекистон Республикаси Призидентининг “Фуқороларнинг қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишни ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни тубдан яхшилаш чора-табдирлари тўғрисида” ги Фармонининг мазмун-мохияти ва аҳамияти тўғрисида” ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Хурматой Собированинг “Ўзбекистон Республикаси бандлик соҳасида давлат сиёсатини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва меҳнат органлари фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Маърузаларда Ўзбекистонда аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлаш, ходимлар учун хавфсиз ва муносиб меҳнат шароити яратиш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш йўналишларида тизимли ишлар рўёбга чиқарилаётганлиги, кейинги йилларда иш жойларида қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларининг яратилиши аҳамияти, бундай шарт-шароитни таъминлашда иш берувчилар ижтимоий масъулиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Айни чоғда Ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида Муносиб меҳнат концепцияси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Натижада фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқлари кафолатланмоқда. Хусусан, Муносиб меҳнат концепциясига асосан, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва улар мурожаатлари юзасидан тезкор амалий чоралар кўриш ишлари амалга оширилаётир. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига келган 160 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, шундан 155 таси — 96,7 фоизи ижобий ҳал этилди. Ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 22 нафар шахснинг қонуний ҳуқуқлари тикланиши ҳамда уларга етказилган 18,4 млн сўмлик моддий ва маънавий зарарнинг ундириб берилишига эришилди.
Меҳнат соҳасида таъсирчан давлат ва жамоатчилик назорати ўрнатилгани, шу мақсадда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида самарали ижтимоий мулоқот йўлга қўйилгани фуқароларнинг муносиб меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Давра суҳбатида вилоят касаба уюшмаларининг аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг квоталанган иш ўринларига қабул қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, вақтинча банд бўлмаган фуқароларни меҳнат ярмаркаларига жалб қилиш, касаначилик ўринларида меҳнат қилаётганларга нисбатан жамоа шартномаларида кўзда тутилган имтиёз ва қулайликлар татбиқ этилишига эришиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилда аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларига кўра, янги иш ўринлари яратилиши устидан жамоатчилик мониторинги доирасида касаба уюшмалари томонидан жами 4 минг 506 корхона ва ташкилотда 19 минг 589 та иш ўрни ҳақиқатда яратилгани ўрганилди.
Нодавлат сектори корхоналарида касаба уюшма ташкилотларини тузиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам тадбир иштирокчилари диққат марказида бўлди. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 1 минг 814 та хўжалик субъектлари — масъулияти чекланган жамиятлар, агрофирма, оилавий, хусусий ва қўшма корхоналарда банд бўлган 11 минг 319 нафар ходимлар касаба уюшмаларига жалб қилиниб, улар ижтимоий ҳимояси таъминлангани бунинг мисолидир.
Мамлакатда ёшлар сиёсатини амалга ошириш ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида ҳам касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқда, шунингдек, уларнинг меҳнат ва ижтимоий масалалар юзасидан билимларини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Касаба уюшмалари томонидан жамоа шартномаси орқали меҳнаткаш-лар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, дам олиши, соғломлаштирилишини ташкил этиш йўналишларида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида вилоятда жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 6 минг 943 нафар кишига 1,42 миллиард сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Давра суҳбатида мавзу билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мазкур йўналишлардаги ишларнинг барчаси мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг, шунингдек, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик самараси эканлиги ҳамда фуқароларнинг муносиб меҳнатга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш учун хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: