2018 йил “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг туман босқичлари ўтказилди
Хар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 6 апрелдаги №9-77”с” сонли “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ, Балиқчи, Андижон туманлари ва Андижон шахар кенгаши хизматидаги ипакчилик корхоналарида фаолият олиб бораётган иқтидорли ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ипакчи саноати ходими” йўналиши бўйича танлов ўтказилди. Танловда жами 28 нафар ёш мутахассислар иштирок этди. Ҳар бир туманда иштирок этган ёшлар орасидан энг иқтидорлилари аниқланиб, 5 нафар ғолиб бўлган ёш мутахассислар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар. Ғолиблар туман, шаҳар Кенгашлари томонидан қимматбахо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: