Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан янги қабул қилинган Меҳнат кодекси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 26 январь куни ҳудудий вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси масъул ходимлари, спорт мактаблари директорлари, ўринбосарлари ҳамда методистлари, вилоят ёшлар агентлиги туман, шаҳар бўлим раҳбар ва мутахассислари учун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан янги қабул қилинган Меҳнат кодекси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида ЎРҚ-798 сонли қонуни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси” юзасидан Х.Усманов сўзга чиқиб, янги Меҳнат кодексининг қабул қилиниши, унга киритилган янги нормалар, амалдаги Меҳнат кодексидаги айрим нормалар билан фарқи ҳамда ушбу кодекснинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берди.
Давра суҳбати жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олиб, янги Меҳнат кодексининг электрон нусхалари интернет тармоқларига жойлаштирилганлигидан хабардор бўлдилар.
Суҳбат давомида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси М.Матисаев ва Андижон вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Э.Ғуломовлар томонидан масъулларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини тўлиқ танишиб чиқиб, келусида фаолиятларида мазкур кодексда белгиланган нормалар асосида ташкил этишлари юзасидан тавсиялар бериб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: