Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Яхши дам, меҳнатга ҳамдам!

Саёҳат қилиш инсон умрини узайтирар экан. Шу сабаб, ҳар бир инсон ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан саёҳатга чиқишни, унутилмас дамларни бошдан ўтказишни хоҳлайди ва бу ажойиб лаҳзалар уларнинг хотираларида бир умрга муҳрланади.

Муҳтарам! Президентими Мирзиёев Шавкат Мирамонович! ташаббуслари билан мана бир неча йилдирки, инсонларни умрини узайтириш, бугунги кунида рози қилиш ҳамда Мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан хабардор қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Юртимизнинг қадимий ва диққатга сазовор гўшаларига саёҳатлар ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу эзгу ғоя асосида, шу йилнинг 9-11 август кунлари Андижон вилоятидаги 50 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Тошкент шаҳрига саёҳатга юборилди.

Саёҳат давомида саёҳатчилар, “Ғалаба боғи”, марҳум биринчи президентимиз И.Каримов музейи, Тошкент Телеминораси, Муз сарой ва бошқа кўплаб кўнгилочар масканларга ташриф буюрдилар.

Саёҳатчиларга бутун саёҳат давомида замонавий транспортлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва малакали гид-экскурсоводлар хизмат кўрсатдилар.

Саёҳат якунларида саёҳатчилар томонидан, мароқли дам олганликлари ва ўз навбатида бу уларнинг иш самарадорлигига ижобий тасир кўрсатишини таъкидлаб, саёҳатни ташкил этилишидаги асосий сабабчи, Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига чуқур миннатдорчилик билдирдилар!.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!