Энди навбат ТМЭК (тиббий меҳнат экспертиза комиссияси)нинг хулосасига
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Кўл бўйи кўчаси, 2-уйда яшовчи А.Ғофурованинг 07.07.2021 йил куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашига 1971 йилдан Шахрихон туманидаги 10-сонли умумумий ўрта таълим мактабида 1997 йилда нафақага чиқганлигига қарамасдан кимё-биология фани ўқитувчиси вазифасида ҳозирги кунга қадар ишлаб келаётганлиги ва иш фаолияти давомида кўплаб кимёвий амалиётларни ўташ ишларини олиб борганлиги ва ҳозирда зарарли омиллар таъсирида соғлигини йўқотганлиги учун қандай имтиёзлар берилиши ва тегишли қонун ҳужжатлари ҳақида тушунтириш берилишини сўраб қилган мурожаати атрофлича ва холисона ўрганилди.
Мурожаатчи муаллифини соғлигининг холати яхши эмаслигини инобатга олиб, ушбу холат касбий меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлиши мумкинлигига гумон қилиниб унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди “Тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида ходимда касб касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган ҳолларда ушбу ходим тиббий комиссия томонидан касалликнинг касб билан боғлиқлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли клиникаларига юборилиши лозим.” – деб кўрсатилган талабларига мувофиқ яшаш манзили бўйича тегишли тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиши лозимлиги маълум қилинди.
Тегишли текширувлар натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти томонидан касб касаллигига чалинганлиги тасдиқланган ва ТМЭК (тиббий меҳнат экспертиза комиссияси) томонидан ногиронлик гурухи белгиланиб касбий меҳнат қобилятини маълум даражада йўқотганлиги тўғрисида хулоса берилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш” Қоидалари бўйича тегишли бир йиллик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда товон ва касбий меҳнат қобилятини маълум даражада йўқотганлиги учун зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида билдирилди.
Шундан сўнг А.Ғофурова яшаш манзили бўйича тиббиёт муассасалари орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти касб касалликлари клиникасига юборилди.
Клиниканинг мутахассислари томонидан ўтказилган текширувлар натижасига кўра, А.Ғафурова касб касаллигига чалинганлиги бўйича баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган қоиданинг 6-бандида “Жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан белгиланади, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасини белгилаш билан бир вақтда, ТМЭК асослари мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.” – деб кўрсатилган талаблари бўйича ТМЭК томонидан ногиронлик гурухи ва касбий меҳнат қобилятини йўқотганлик даражаси белгилангандан сўнг фуқаро А.Ғафурова ўзига тегишли зарар тўловларини мактаб ва суғурта компанияси орқали олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг Меҳнатни
муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси Д.Каюмов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: