Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Устозлар билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси К.Парпиев ўзи таълим олган Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда мактаб педагог ходимлари билан таълим сифатини ошириш, мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни тубдан яхшилаш, ўқувчиларни дарс жараёнларида тўлиқ иштирок этишига, таълим-тарбиясига масъулият билан ёндашиш ҳамда тизимда олиб борилаётган ишлар ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди.

Ташриф давомида К.Парпиев ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда ташкил этилган санъат ва спорт тўгараклари фаолияти ҳамда дарс жараёни билан танишди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!