ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 20 августдаги 07/91-19-сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 25 август кунги БМ – 09/1022-3 ва БМ – 09/1022-4-сонли хатида берилган вазифаларни бажариш юзасидан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги “Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур” тасдиқланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашининг 27.09.2021 йил кунги ҚП-08/426-сонли хати билан Тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят кенгашлари ва вилоят даражасидаги бирлашган кўмита раислари, туман, шаҳар кенгашлари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма кўмиталари раислари орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисани текшириб, таҳлил этишга оид касаба уюшмалари тавсияларини корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчиларига етаказилиши таъминланди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда дастур бўйича олиб борилаётган ишларни давлат ва жамоатчилик назорати тартибида ҳамкорликда ўрганиш бўйича Андижон вилояти Бандлик Бош бошқармасининг Меҳнат инспекцияси билан келишиб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: