Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг навбатдаги манзили Андижон тумани
2022 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиқов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ аъзолари “Саддатаги” маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаро Тўполонов Нодирбек хонадонида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси маҳаллада хотин-қизлар фаолига ловозимига номзоди кўрсатилган 4 нафар аёллар ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашдилар.
Учрашув давомида ишчи гуруҳ аъзолари хонадон соҳиби Тўпалонов Нодирбекнинг фарзандлари Хасанбой ва Хусанбой билан уларнинг қизиқишлари, умумтаълим фанларни ўзлаштириши юзасидан самимий суҳбат қурдилар. Нодирбек Тўпалонов билан суҳбат жараёнида хонадонида мўжазгина 2 сотих майдонга қурилган иссиқхонадан яхши дарамад олаётганлигини, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан розилиги, аҳолига берилаётган имкониятлар унумли фойдаланиб маҳалла аҳолисининг яшаш шароити кундан-кунга яхшиланиб бораётганлигини билдирди.
Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Саддатаги” маҳалласидаги хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодлари кўрсатилган 4 нафар хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди.
Ташриф сўнгида, ишчи гуруҳ аъзолари “Янги Андижон” массивида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: