Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз”

    Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” сифатида дунёнинг 120 дан ортиқ давлатларида нишонланиб келинмоқда.

   Меҳнат жамоаларда содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишининг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган қонунлар қабул қилиниб, турли мавзуларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

     2022 йил 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгашида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

   Мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Дадажонов Нурилла Садиқжанович иштирок этди.

   Тадбирда сўзга чиққан вилоят Бандлик Бош бошқармаси Бош давлат меҳнат техник инспектори И.Мамадалиев ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳақида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти бошқармаси Озиқ-овқат бўлими бошлиғи А.Содиқов касб касалликларига чалиниш, унинг сабаблари ва олдини олиш чоралари юзасидан амалдаги санитария қоида ва меъёрлари тўғрисида фикрларини баён этдилар.

   Тадбир якунида, тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловнинг 44 нафар ғолибларига диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.

   Тадбирда 120 нафардан ортиқ корхона-ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этди.

“Ўзбeкистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат Кодекси ҳамда «Мeҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа бир қатор қонун ости мeъёрий ҳужжатларида ходимлар (ҳар бир шахс) хавфсиз ва қулай, адолатли мeҳнат шароитларида ишлашининг ҳуқуқий асоси яратилган. Ташкил этилган мазкур кўрик-танлов эса соҳада фаолият олиб бораётган масъулларни ўзаро тажриба алмашишига, билим ва кўникмаларини ортишига, корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси янада мустаҳкамланишига хизмат қилади”, – дейди Андижон вилояти Суди меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Далимов Аброрбек.



Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!