Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

МАҚСАД – МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛДИ

Бугунги кунда етакчи соҳаларидан бирига айланиб бораётган спорт, туризм маданият соҳалари аждодларимиз меросини, маънавий хазиналаримизнинг бебаҳо бойликларини фаол тарғиб этиш орқали халқимиз, айниқса, ёшларимизни бугунги тинч ва эркин хаётнинг қадрини англаб етишларига хизмат қилмоқда.

Андижон вилоятидаги  Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси  тармоғи  92 та ташкилот ва муассасадаги 6 мингдан ортиқ меҳнаткашларни бирлаштирган.

 Вилоят маданият бошқармаси тизимидаги театрлар, кутубхоналар ва мусиқа мактаблари, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблар ҳамда туризм соҳасига алоқадор ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Унда янги қабул қилинган Меҳнат кодекси ҳақида вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ҳ. Усмонов, 2022 йилда жамоа шартномасини муҳокама йиғилишлари ҳамда тармоқда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини тайёрлаш шартлари ва афзалликлари ҳақида тушунча берди. Бирлашманинг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоев бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларни олдини олиш ишларини ташкил этиш мавсуида фикр билдирди. Шунингдек, вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори М. Азимходжаев ҳамда тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларини тайёрлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш мавзусида меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Д. Қаюмов томонидан маърузалар қилинди.

Бундан ташқари, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари меҳнат жамоаларида маданий-маърифий ва оммавий спорт тадбирларни ташкил этиш ҳақида  фикрларини билдирдилар.

Ўз навбатида  меҳнаткашлар ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида шу каби семинарларни ҳар чоракда  ўтказиб боришга келишиб олинди.

Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!