Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

Халқимизда “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир” деган ҳикмат бор. Унинг мағзини чақиб, унга амал қилган киши асло ютқазмайди. бу ҳақиқатни англаб етганлардан бири Андижон давлат университети талабаси Аслиддин Араббоев. Иқтидори ва интилиши туфайли у 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” арафасида касаба уюшмалари стипендияси соҳиби бўлди.

Аслиддин ёшликдан география фанига меҳр қўйди. Ўқитувчилик касбини эгаллаб, ёшларни ватанга муҳаббат рухида тарбиялашни ният қилди. Киши чин дилдан интилса, ҳамма орзусига эришади. Аслиддин 2020 йилда Андижон давлат университетига ўқишга кирди.

Аслиддин университетда аъло баҳоларга ўқиб, ўзининг билим ва малакасини ошириш билан бирга талабалар орасида китоб ўқиш тарғиботини олиб бориш билан бирга Ёшлар ишлари агенлиги ҳамда университет томонидан ташкил этилган кўплаб кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, университетда 2021 йилда “Биз Темур авлодларимиз” шиори остида ўтказилган иншолар кўрик-танловида 3-ўринга, 2022 йилда «А.Солиев асарлари билимдони» кўрик-танловида 1-ўринга сазовор бўлган бўлса, “Ёш китобхон талаба”, “Тарғиботчи китобхон” кўрик-танловлари, “Биз ёшлар коррупцияга қаршимиз!”, “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусидаги тадбирларни ҳамда Ёшлар ишлари агенлигининг форум ва тадбирларини ташкил этишда ташаббускорлик кўрсатди.

Шу билан бирга у ўзининг хулқ – атвори, ички ишлар идоралари томонидан ҳуқуқбузарликни олдини олишда олиб борилаётган профилактик тадбирларда фаол иштироки билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда.    

– Имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва аъло баҳоларга ўқишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим, — дея ҳаяжон билан сўзлайди у. — Касаба уюшмалари стипендияси билан тақдирланганим менга кенг имкониятлар эшигини очди. Янада кўпроқ ўқишим, тинимсиз изланишимга иштиёқ уйғотди.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг биз ёшларга кенг имкониятлар яратиб келаётган бир вақтда юртбошимизнинг қарор ва фармонларига жавоб тариқасида менга шундай стипендияни беришган экан, бу менга ўзимга бўлган ишончни ортишига, ҳаётда ёлғиз бўлсамда интилсам, ўқисам муваффақиятга ва натижага эриша олишимга ўзимда ишонч ҳосил қилди. Бунинг учун албатта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси ҳамда Андижон вилоят Кенгаши раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Устозларимга ҳам раҳмат айтаман. Бундай юксак ишончни бор шижоатим илму салоҳиятим билан етарли даражада оқлашга ҳаракат қиламан.

Аслиддин Араббоев катта мақсадлар йўлида астойдил изланаётган ёшларнинг бири. “Интилганга толе ёр” деганлари шу, аслида.

 НОЗИМЖОН МАМАДЖОНОВ

Ўзбекистон касаба уюшалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!