«ИЖТИМОИЙ ХИМОЯГА МУХТОЖ АХОЛИ КАТЛАМЛАРИ ДОИМИЙ ЭЬТИБОРДА!
✅ Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир мусулмонга хос фазилат. Президентимиз олиб бораётган одилона ва халқчил сиёсатларга юксак ҳурмат кўрсатган ҳолда ногиронлар қалбига ёруғлик олиб киришдек бир қатор хайрли ишлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хам олиб борилмоқда. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федератцияси Андижон вилоят бошкармаси ходимлари, ГУМБАЗ МФЙ маьсуллари билан биргаликда худудда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд, боқувчисини йўкотган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат, кўмир маҳсулотлари ҳамда накд пул куринишидаги совғалар улашилди.
✅ Жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилдилар!
✅ Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: