Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ДИҚҚАТ ЭЪЛЛОН!!!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг иш режасига асосан Федерация ҳамда унинг Андижон вилоят Кенгаши раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан 2025 йилннг 20 июль кунида соат 15-00да Андижон шаҳрида “Очиқ эшиклар куни” ва фуқаролар сайёр қабулини ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15-00 да Андижон шаҳридаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси мажлислар залида (170120, Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 122-уй) ходимларнинг меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига, меҳнат муносабатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ва локал ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши борасидаги мурожаатлари шахсан қабул қилинади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 10-00да Андижон шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида (170100, Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 32-уй) бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг янги сайланган раислари ва бошқа ходимлари, иш берувчининг вакиллари (ходимлар билан ишлаш, юридик хизматга масъул бўлган ходимлар) учун “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат муносабатлари бўйича ташкил қилинаётган ушбу тадбирларда фаол иштирок этишингиз сўралади.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!