Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Вилоятимиздаги маданият ва спорт соҳосидаги устоз ва мураббийларга эъҳтиром кўрсатилди.

Ўзбекистон маданият, спорт туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бирлашган қўмитаси томонидан тизим тасарруфидаги спорт ва мусиқа мактабларда фаоляти олиб бораётган бир гуруҳ фахрий устоз ва мураббийлар ҳамда бугунги кунда ишлаб келаётган ходимлар 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами арафасида муносиб тақдирландилар.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида вилоят спортнинг ривонжантириш бош бошқармаси тасарруфидаги спорт мактабларининг бир гуруҳига бошқарма бошлиғи А.Юсупов иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шунингдек, 3 октябрь куни 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари ва меҳнат фахрийларига Андижон шаҳридаги Анда-жон тантаналар саройида байрам тадбири базм дастурхони ташкил этилди. Ушбу тадбирда Маданият бошқармаси бошлиғи М.Саттарова билан ҳамкорликда устоз ва мураббий шарафли номни улуғлаб, биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган устозларни чин қалбимиздан табриклаб, уларни юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатлари ҳамда ёшларни билим ва малакасини оширишда қўшаётган самарали хизматлари учун ташаккурлар билдирилди ҳамда махсус диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

 

Шундан сўнг, дилтортар куй-қўшиқлар билан байрам шодиёнасида иштирокчилар маданий дам олдилар. Байрам тадбири оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!