Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда  ўрта, ўрта-махсус ва олий ислом таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги иншолар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросим якунланган сўнг, вилоят ҳудудий кенгаши раиси К.Парпиев ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Р.Махмудовлар томонидан  танловнинг Республика босқичида Андижон вилоятидан иштирок этган 5 нафар талабаларнинг ота-оналари ҳамда касаба уюшмалари ходимлари билан мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида вилоят Кенгаши раиси Қ.Парпиев томонидан  иштирокчиларга давлатимиз раҳбари томонидан халқни рози қилиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди.

Таълим муассаси мудири Р.Махмудов таълим муассасасида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тушунчалар берди.

Тадбир якунида таълим муассасаси масъуллари ҳамда талабаларнинг ота-оналарига вилоят Кенгаши раиси томонидан миннатдорчилик билдирилиб, гулдасталар билан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!