“Андижон биокимё” заводи акциядорлик жамияти меҳнат жамоасида янги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ўрганилди
2023 йилнинг 9 февраль куни “Андижон биокимё” заводи акциядорлик жамияти мажлислар залида 81 нафар ишчи-ходимлар иштирокида янги “Меҳнат кодекси”нинг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур суҳбатда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика Кенгашининг Ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Н.Музаппарова, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассис Ш.Рихсибоев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усмановлар иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798 сонли Қонуни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси” мазмун-моҳияти, унга киритилган янги нормалар, амалдаги Меҳнат кодексидан фарқи, ижтимоий шерикчилик, жамоа шартномалари ва унда ходимлар учун белгиланган имтиёз ҳамда кафолатлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: