Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг қўхна Самарқанд ва Бухоро шахарларига саёхати ташкил этилди
Маълумки, корхона, ташкилот ва муассасалар жамоа шартномаларида мехнаткашлар учун муносиб мехнат шароитлари яратиш, уларни дам олдириш, соғломлаштириш ва мехнаткашлар иштирокида туризм ишларини ташкил этиш борасида бир қатор бандлар, вазифалар киритилган. Ана шу бандлар ва туризмни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вилоятда туризмни ривожлантириш ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 2-5 июль кунлари истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ туман кенгаши хизматидаги Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг иш берувчи ва касаба уюшма ташкилотчилари билан хамкорлигида қўхна Самарқанд ва Бухоро шахарларига саёхати ташкил этилди. Ташкил этилган саёхатда бошқарманинг 42 нафар касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.
Саёхат давомида соха вакилларидан иборат бўлган саёхатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро шахрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.
Бундан ташқари саёхатчилар Самарқанд шахрида Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов қабрини ҳам зиёрат қилиш ишларни хам амалга оширдилар.
Уюштирилган бундай саёхат тадбирлари ишчи-хизматчиларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ўз хиссасини қўшади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: