Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-5875 Фармони эълон қилинган.

2019/2020 йилги янги йил байрамида ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиган ходимларга 31 декабрь – 2 январда уч кунлик узлуксиз дам олиш кунлари берилади.

Бунда:

– ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганлар учун жорий йил 31 декабрь сешанба куни  28 декабрь шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик ишлайдиганларга эса иш куни ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 12 ноябрдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш»ги ПФ-5574-сонли Фармонда назарда тутилган;

– 2020 йил 1 январь календарь бўйича байрам куни;

– 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-5875-сонли Фармонига кўра 2020 йил 2 январь пайшанба 2020 йил 4 январь шанба дам олиш куни кўчирилиши ҳисобига барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади;

–  2020 йил 4 январь шанба – барча учун иш куни.

Шу тариқа, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар қаторасига уч кун, 6 кун ишлайдиганлар икки кун дам олишлари мумкин.

Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутаҳассиси Ф.Халиков

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!