Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

СЕМИНАР – ТРЕНИНГ

Андижонда мажбурий меҳнат ва одам савдоси холатларини текшириш ва идентификация қилиш масаласига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда ҳуқуқшунослар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитлари яратиш, хусусан, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш, бу борада халқаро меъёрий ҳужжатларга риоя этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди. 

Айни пайтда жаҳоннинг 180 дан ортиқ мамлакати Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 1992 йилнинг март ойида ушбу ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланган. Ҳозирги кунга қадар мамлакатимизда ушбу ташкилотнинг 14 конвенцияси ратификация қилинган. 

Андижонда мажбурий меҳнат ва одам савдоси холатларини текшириш ва идентификация қилиш масаласига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари томонидан иштирокчиларга мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича халқаро ва миллий қонунчиликдаги асосий тушунчалар юзасидан маълумотлар бериш билан бирга Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир амалга оширилаётган аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар ҳамда 2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳақида тушунчалар берилди. Бу борадаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида самарали ишлар олиб борилмоқда, – дейди Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Оксана Липкану. – Мазкур семинар-тренинг бу борадаги ишлар, айниқса, тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш, мутахассислар билим ва тушунчаларини кенгайтиришга ёрдам беради. 

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат ва одам савдоси холатларини текшириш ва идентификация қилиш бўйича амалий машғулотларда иштирок этдилар. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

Семинар – тренинг сўнггида иштирокчилар  вилоят Бандлик бошқармаси Давлат мехнат хуқуқи инспектори Қобилжон Усмоновни  таваллуд айёми билан қутлашди.

[custom_gallery source=»media: 867,866,865,864,863,862,861,860,852,853,854,855,856,857,858,859,851,850,849,848,847,846,845,844,842″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!