#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол: Баландликда ишларни бажаришда химоя воситаларига қандай талаблар қўйилади?
Жавоб: Ходимлар баландликда тўсиқ ўрнатиш имконияти бўлмаган қисқа муддатли ишларни бажараётганларида сақлаш камарларидан фойдаланишлари шарт. Бундай ишлар бажарилаётган жойда бошқа ишлар билан банд бўлмаган ва ишлаётган ходимга шошилинч ёрдам кўрсатишга тайёр ҳамда ўзида сақлаш камари ва тирноқлари бор (ёғоч мачтада иш бажарилаётган ҳолатда) ишчи туриши лозим.
Камарлар тасмали (елка ва сон тасмалари) ёки тасмасиз бўлиши мумкин.
Камарлар узунлиги бўйича ўзгарувчан бўлиши ҳамда тана бел қисмининг 640 мм. дан 1500 мм.гача бўлган қисмини ўраб туришга мўлжалланган бўлиши лозим. Шунингдек, камар тасмасининг кенглиги 50 мм.дан, тасмасиз камарларнинг тана елка қисмидан ўтадиган жойининг эни 50 мм.дан, тана бел қисмидаги эни эса 80 мм. дан кам бўлмаслиги лозим.
Камар ва унинг амортизатори учун ишлатиладиган материалларнинг статик узилиш оғирлиги 7000 Н дан (700 кг.) кам бўлмаган юкланишга чидамли бўлиши лозим.
Камар массаси 100 кг. юкнинг камар тасмасининг икки максимал узунлигига тенг бўлган, баландликдан қулашида юзага келадиган ва динамик оғирликка бардош бериши лозим.
Камарнинг пружинали илгаги қалин қўлқоп кийганда бир қўл билан тез ва мустаҳкам қотириш ва ечишни таъминлаши керак. Бунда пружинали илгакнинг қотириш ва ечиш ишларининг давом этиш вақти 3 сониядан ошмаслиги керак.
Пружинали илгак кутилмаган очилиш ҳолатларини истисно қилувчи сақлаш қурилмаси билан таъминланган бўлиши лозим. Пружинали илгакни очиш учун зарур бўлган ҳаракат, 30 Н дан (3 кг.) кам ва 80 Н дан (8 кг.) ортиқ бўлмаслиги шарт. Пружинали илгак автомат тарзда ёпилиши керак.
Ҳар бир камар ўзининг маркировкасига эга бўлиши керак. Ишловчи камардан фойдаланиш жараёнида ҳар 6 ойдан кейин, навбатдаги фойдаланишдан олдин ҳар бир камарни 2250 Н га (225 кг.) тенг бўлган статик юкда синаб кўриши керак ва бу ҳақда навбатдаги синовнинг санасини кўрсатиб, маркировка қўйиладиган жойга белгилаб қўйиши керак.
Сақлаш камарларининг боғлаб қўядиган тасмалари бўлмаса, муҳофаза арқонларини қўллаш зарур бўлади.
Баландликда ишларни бажаришда ишловчилар сирпанишга қарши ишланган махсус пойабзал ҳамда ҳимоя каскаси билан таъминланган бўлишлари керак.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: