Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Савол беринг жавоб берамиз

Савол:       Мен ишлаб чиқариш корхонасида хисобчи лавозимида ишлайман. Бизнинг корхонамизда бир ходим билан ишлаб чиқаришга боғлиқ бахтсиз ходлиса содир бўлди ва ушбу ходиса махсус текширилиб Н-1-шаклидаги далолатнома расмийлаштирилди. Жабирланувчига олган тан жарохатлари туфайли ТМЭК томонидан 35 % меҳнат қобилятини йўқотганлиги бўйича хулоса берилди. Қоидага кўра корхона иш берувчиси томонидан унга тегишли тартибда зарар пули ва бир марта бериладиган бир йиллик иш ҳаққидан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган товон пулларини тўлашда жабирланувчининг ўртача бир ойлик иш ҳаққини хисоблаганда иш ҳаққидан солиқ ушланган ҳолда хисоблашим амалдаги қонун ҳужжатларига тўғрими?

Жавоб:      Сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб берилади:

Меҳнатда майиб бўлган ходимларга белгиланган тартибда тўланиши керак бўлган товон ва зарар тўловларини тўлаш мақсадида бир ойлик иш ҳаққини аниқлаш учун хисоб китоб қилинганда барча иш ҳақи турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.

 

Меҳнат теҳник инспектори: М.Азимходжаев

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис: Д.Қаюмов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!