Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси хар йили аудиторлик текшируви ўтказиш шартлиги хақида айтилмоқда шу тўғрими?

Савол: Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси хар йили аудиторлик текшируви ўтказиш шартлиги хақида айтилмоқда шу тўғрими?

              Т.Жумабоев 

                                                                                  Қўрғонтепа тумани.

Ушбу саволга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими мудири Х.Усманов жавоб беради

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 май кунги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида “Мажбурий аудиторлик текшируви” хақида баён этилган бўлиб унга кўра қуйидагилар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак деб белгиланган:

-акциядорлик жамиятлари;

-банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

-суғурта ташкилотлари;

-инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;

-манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш ҳайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;

-маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

-устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

-фонд ва товар биржалари.

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.1991 йилдаги “”Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунининг 1- моддасида жамоат бирлашмаси тушунчаси берилган бўлиб унга кўра –ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа сохаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўйёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хохоиш –иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир деб таърифланиб,    касаба уюшмалари хам жамоат бирлашмаси деб эътироф этилган бўлиб, унинг манбаалари ихтиёрий аъзолик бадаллари хасобидан шакилланади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 май кунги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган корхона ва ташкитлотлар қаторига кирмайди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!