Қалбларга мухрланган эзгулик
“Hamkorbank”АТБкасаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги “Саховат” кексалар ва ногиронлар интернат-уйига ташрифи уюштирилди.
Ушбу даргоҳда истиқомат қилаётган 80 нафар кекса ногиронларга эсталик совғалари тақдим этилиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва тинчлик-ҳотиржамлик тиладилар.
Ана шундай туҳфалари давлатимизнинг доимий эътибори ва ғамҳўрлигидан баҳраманд юртдошларимизнинг кайфиятини янада кўтаришдан иборатдир. Улар учун “Саховат” уйи маъмурияти зарур шарт-шароитлар яратиб берди.
Меҳр-оқибат фазилатларини ҳаётий зарурият, мақомига кўтарган “Hamkorbank” жамоасининг эзгу ишлари бугун қадрталаб инсонлар қалбида мухрланган бўлса, келажакда тарих саҳифаларида сайқал топишига шак-шубҳа йўқ.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: