Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида “Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш” мавзусида кадрлар бўлимлари мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.
2017 йил 13 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфига кирувчи 62 та тиббиёт муассасаларининг кадрлар бўлими мутахассислари хамда хуқуқшунос-маслахатчилари иштирокида “Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи Х.Арабжонов, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси А.Арзиев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлим мудири Х.Усмановлар иштрок этди.
Х.Усманов тиббиёт муассасалари раҳбарлари томонидан меҳнатга оид муносабатларни расмийлаштиришда йўл қўйилаётган қонун бузилиш холатлари, бу борада амалиётда юзага келаётган низоли холатлар хамда уларни бартараф этиш йўллари хақида маълумот берди. Меҳнат шартномалари бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97, 99, 100, 101, 102, 103, 106, 107 ва 108-моддалари талабларини ёритиб, мисоллар билан тушунтириш бериб ўтди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан уларни иш фаолиятида меҳнатга оид муносабатларни расмийлаштиришда кўп учрайдиган ва муаммо бўлиб турган масалалар юзасидан берилган саволларга Х.Усманов ва тиббиёт муассасаларидан ташриф буюрган хуқуқшунос маслахатчилар амалдаги қонун талаблари асосида жавоб ва тушунтиришлар беришди.
Семинар иштирокчилари ушбу тадбирни ташкил этилганлигидан хамда семинар жараёнида иш фаолиятида меҳнатга оид муносабатларни расмийлаштириш юзасидан керакли бўлган маълумотларни олганликларидан мамнун бўлишиб, келгусида тез-тез шу каби ўқув-семинарларини ташкил этиш бўйича таклифларини билдиришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: