Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мажбурий меҳнатга жалб қилишни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан давра сухбатлари бўлиб ўтди

        Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Улуғнор туман кенгаши,  туман прокуратураси ва туман ички ишлар бўлими туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 май куни умумий ўрта таълим мактаб раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшмаси қўмита раислари учун йиғилиш ўтказилди. Йиғилишнинг кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилни 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фаоллар билан бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб этиш холатларини олдини олиш ва жорий йилнинг 21 апрель кунги Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон таълим,  фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Акмалов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда кўрилган масалаллар  ўрганиб чиқилди.

       Йиғилишда таълим муассаса рахбарларига педогог ходимлардан турли хил бахоналар қилиб ноқонуний пул йиғмаслик хақида хам келишишиб олинди. Барча таълим муассасалардаги бошланғич касаба уюшма қўмита раисларига жойларда ходимлар билан йиғилиш ўтказиш ва сўровномалар олиш вазифалари юклатилди.

 

Н.Нажмидинова.  Туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!