Касаба уюшма фахрийлари эъзозда
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти ташкилотларида ходимларни маънавиятини юксалтириш, уларга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий самарасини етказиш, шунингдек, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонуни ва ушбу Қонунни ўрганишга бағишланган давра суҳбатлари ҳамда касаба уюшмалари аъзолари бўлган меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўтган 2019 йилда 61 та корхона, ташкилот, муассасадаги 73 нафар ходимларнинг юбилей саналари муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда уларга иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Жумладан, жорий йилнинг 4 февраль куни “Ипак йўли” банкида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонуни ва ушбу Қонунини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ҳамда 2 нафар меҳнат фахрийларини эъзозлаш маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди. Тадбирларда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги Қонунининг мазмун моҳиятини ўрганиш, Қонунда кўрсатиб ўтилган касаба уюшмалари ваколатлари, касаба уюшмалари фаоллари учун белгиланган кафолатлар юзасидан маърузалар тингланди ҳамда тадбир сўнгида меҳнат фахрийларини бошланғич касаба уюшмаси томонидан тақдирлаш тадбири ташкил этилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: