Давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти ташкилотларида ходимларни маънавиятини юксалтириш, уларга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий самарасини етказиш, шунингдек, юртбошимиз ташаббуслари билан 2020 йил “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”нинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари олдида турган вазифалар таҳлил этилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти Давлат архивида “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” нинг мазмун-моҳияти тарғиб қилинди ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда архив идоралари олдида турган вазифалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида архив фонди ҳужжатларини сифатли ва тўлақонли электрон базаларини яратиш борасида соҳа ходимлари олдида турган вазифалар таҳлил этилди ва бу борада амалга оширилаётган фаолиятлари юзасидан фикр мулоҳазалар тингланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: