“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда
Андижон вилоятида намунали ташкил этилган “GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ш.Балтабаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бош юристконсульти Г.Бабаниязова, “Узавтосаноат” акциядорлик компанияси Хавфсизлик бўлими мудири В.Ким, Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси М.Сагдуллаев, “Элтехсаноат” касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Файзуллаевлар ташриф буюрди.
Ташриф жараёнида “GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятида меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар, ходимлар учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими
етакчи мутахассиси Азизбек Комилов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: