Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!

АНДИЖОН ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ


КЕНГАШ ҲАҚИДА
КЕНГАШ НИЗОМИКЕНГАШ ТАРКИБИ КЕНГАШ ИШ РЕЖАСИ

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТИЗИМИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси қошидаги Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси томонидан хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш, уларнинг маънавий салоҳиятларини кенгайтириш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги билим ва савиясини ошириш, меҳнат муҳофазаси, соғломлаштириш масалалари бўйича Бирлашма кенгаши бўлимлари мутахассислари ҳамкорлигида фаолият олиб бормоқда.

Бирлашма тасарруфида 3,6 мингдан зиёд бошланғич ташкилотларда 554 минг нафарга яқин аъзолар бўлиб, шундан 296 минг нафарини яъни 53.5 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг 98,9 фоизида жамоа-шартномавий муносабатлар ўрнатилишига эришилган.

Худудлардаги оилаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан комиссия фаоллари хокимликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда ўтказилган мониторингларда фаол иштирок этмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилиши йўлга қўйилган.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларида ёшлар ва хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг 103-сонли “Оналикни мухофаза қилиш тўгрисида”ги Конвенцияга биноан оналикни ҳимоя қилишга оид тегишли бандлар киритилишига эришилган.

Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг Жамоа шартномаларидаги Хотин- қизлар ва Ёшлар учун кўшимча имтиёз ва кафолатлар юзасидан белгиланган тегишли боблар Ўзбекистон КУФК томонидан тавсия этилган макетга мувофиклаштирилишига эришилди.

Ҳар бир меҳнат жамоаларида байрам муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларда мустақиллик йилларида аҳолимиз, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар, ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳукуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёт, турли минтақаларда хавф-хатар кучайиб бораётган замонда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиб яшаш – бугун ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифа эканлиги юзасидан тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Пахта мавсуми даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенниялари талабларини бажаришни ташкил этиш бўйича таргибот ишларида комиссия аъзолари фаол иштирок этдилар.

АНДИЖОН ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ХОТИР-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ НИЗОМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Хотин-қизлар кенгаши
Н И З О М И

I. Умумий қоидалар
II. Кенгашнинг асосий мақсадлари
III. Кенгаш вазифалари ва ҳуқуқлари
IV. Кенгаш иш тартиби

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб аталади) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Федерация Кенгашининг иштирокини кучайтириш мақсадида ташкил этилади.
1.2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига, ХМТнинг “Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисида”ги Конвенцияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави, Федерация қурултойлари, Федерация Кенгаши, унинг Раёсати қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
1.3. Кенгаш Низоми ва таркиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланади.
1.4. Кенгаш жамоатчилик асосида иш юритади ҳамда ўз фаолияти юзасидан Федерация Кенгаши Раёсати олдида ҳисобот беради.
1.5. Кенгаш раиси Федерация Кенгаши мажлисида, раис ўринбосари ва масъул котиб Кенгаш мажлисида сайланади.
1.7. Касаба уюшмалари Марказий, вилоят кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар кенгашларида хотин-қизлар комиссиялари тузилади ва улар тўғрисидаги Низомлар тегишли касаба уюшмаси органи томонидан тасдиқланади.

II. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

2.1. Қуйидагилар Хотин-қизлар кенгашининг асосий мақсадлари ҳисобланади:
– жамоа келишувлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномаларига хотин-қизларга хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатига муносиб ҳақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини ошириш, маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этиш учун имкониятларини кенгайтирилиши масалалари киритилишига эришиш ва уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда Федерация Кенгашининг иштирокини таъминлаш;
– хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини амалда намойиш этувчи омилларни кучайтириш, уларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш;
– хотин-қизлар, айниқса, талаба ва ўқувчи қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишлари, ўз ички имконият ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилишига эришиш;
– хотин-қизларнинг оила ва ижтимоий ҳаётда муносиб ўринга эга бўлишлари, фарзанд тарбияси ва ҳаётимизнинг турли жабҳаларидаги фаолиятларини бир-бирига уйғун ҳолда олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш.

III. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Жамоа шартномалари ва келишувларига хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш ҳусусиятларини ва уларга имтиёзлар берилишини назарда тутувчи меъёрлар киритилишига эришиш ва улар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
3.2. қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, жамоа келишувлари ва шартномалари асосида хотин-қизларга берилган кафолат ва имтиёзларнинг амалдаги ижросини назорат қилиш.
3.3. Корхона, ташкилот ва муассасаларда аёллар гигиена хоналарини ташкил этиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
3.4. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини ўрганиш ва қонунларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.
3.5. Хотин-қизларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга кўмаклашиш.
3.6. ҳомиладор аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.
3.7. Хотин-қизларга меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, иш билан таъминланиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларида, нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўланадиган, масъулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга кўмаклашиш.
3.8. Хотин-қизларнинг, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида барпо этилаётган янги иш ўринларида меҳнат қилаётган тадбиркор аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга хавфсиз ва етарли иш шароитлари яратилишида кўмаклашиш.
3.9. Жойларда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини ошириб бориш ишларида иштирок этиш.
3.10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг, хусусан, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган, ногирон аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришда, шунингдек, жазони ўташ жойларидан қайтган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш.
3.11. Ижодкор, илмий тадқиқотчи ёш аёлларни қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.

ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

Ф.И.Ш ИШ ЖОЙИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси йиғилишининг 2018 йил
16 февралдаги 3-1 сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова

 

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган устувор вазифаларидан келиб чиқадиган асосий йўналишлари

 

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!