АНДИЖОН ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ
ЁШЛАР БИРЛАШМАСИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси тўғрисида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси (кейинги ўринларда “Ёшлар бирлашмаси” деб юритилади) касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали ўз иқтидор ва истеъдодларини кенг намоён этишлари учун имкониятлар яратиб бериш борасидаги фаолиятларини йўналтириб ва мувофиқлаштириб бориш мақсадида ташкил этилган.
- Ёшлар бирлашмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Устави, Федерация Қурултойи, Федерация Кенгаши ва Кенгаш Раёсатининг қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
- Ёшлар бирлашмаси фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосарларидан бири мувофиқлаштириб боради. Ёшлар бирлашмаси раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг “Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири – Федерация раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси” лавозимида, раис ўринбосарлари эса жамоатчилик асосида фаолият юритади.
- Ёшлар бирлашмаси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.
II.Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади, фаолият йўналишлари ва вазифалари
5.Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади – ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат.
6.Ёшлар бирлашмаси ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли вазифаларни амалга оширади:
Ҳуқуқий йўналиш:
Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатлари, халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидалари тўғрисидаги билимларини ошириш;
Ёшлар сиёсатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ваколатли идораларга тақдим этиш.
Ижтимоий-иқтисодий йўналиш:
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ёшларнинг айниқса таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши ва иш жойларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва мониторинг олиб бориш;
Ёшлар учун ташкил этилган иш ўринлари ҳаққонийлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Ёшлар ўртасида касб маҳорати танловлари ва чемпионатларни ўтказиш орқали уларнинг малака оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш;
Меҳнат жамоасида ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз – шогирд” анъанасини жориш этиш;
Мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ҳамда ушбу маълумотларнинг оммавийлигини таъминлаш;
Жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча имтиёзлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ёшларнинг норасмий секторда бандлиги бўйича ўрганишларни амалга ошириш, ўрганиш натижалари асосида уларни расмий секторга ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Меҳнат соҳасидаги асос солувчи тамойиллар ва ҳуқуқларни кенг тарқатиш борасида ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш;
Жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш;
Касаба уюшмаларининг жамоа келишувлари ва шартномаларига киритиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш, турли тоифадаги аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш борасидаги фаолиятини кенг тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган турли тадбирларга кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини кенг жалб этиш;
Ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳа ва акциялар ташкил этиш, уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
Маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва туризм йўналиши:
Ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва уларни рағбатлантириш;
Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш, бунда спорт турлари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун мусобақалар ўтказишни кўзда тутиш ҳамда унинг оммавийлигини ошириб бориш;
Ёш касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар киритиш;
Касаба уюшмалари хаётида фаол иштирок этаётган ёшлар, айниқса, чекка туманлардаги ёшлар учун республиканинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларни ташкил этиш.
Ташкилий-тарғибот йўналиши:
Ёшларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш юзасидан турли бўғинларда кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини ташкил этиш;
Касаба уюшмаларига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Корхона, ташкилот, муассасалардаги фаол ёшлар тўғрисида маълумотлар банкини яратиш, уларни касаба уюшмалари кадрлари заҳирасига олиш, энг муносибларини касаба уюшмалари органларига ишга жалб қилиш юзасидан тегишли касаба уюшмалари ташкилотларига таклифлар киритиб бориш;
Ёш касаба уюшмалари фаоллари ва етакчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Ёшлар масалаларига тааллуқли анжуман, конференция, форум, семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
Веб-саҳифа орқали амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ёшлар бирлашмаси ишига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишига кўмаклашиш.
III. Ёшлар бирлашмасининг ваколатлари
7.Ёшлар бирлашмаси:
Ўз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш бўйича режалар, дастурлар, тавсиялар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш, уни янада такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлайди, ташаббуслар билан чиқади;
Тизимдаги ташкилотларда ёшларга оид масалаларини ўрганиш ва таҳлил этиш, унинг натижалари асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан моддий ва ташкилий масалаларда ёрдам сўраш ҳуқуқига эга;
Турли тадбирларни ўтказиш давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг логотипи (эмблемаси)дан фойдаланади.
Ёшлар бирлашмаси ўз аъзоларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат сифатида гувоҳнома ва кўкрак белгисини ишлаб чиқиши мумкин, уларнинг намунаси ва тавсифи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати томонидан тасдиқланади.
IV.Ёшлар бирлашмаси фаолиятининг асосий тамойиллари
8.Ёшлар бирлашмасининг фаолияти адолат, қонунийлик, бирдамлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик, ҳамфикрлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.
V.Ёшлар бирлашмасининг аъзо ташкилотлари
9.Тармоқ касаба уюшмалари (кейинги ўринларда “Федерацияга аъзо ташкилотлар” деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари (кейинги ўринларда “Федерациянинг ҳудудий бўлинмалари” деб аталади)нинг Ёшлар бирлашмалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмасининг аъзо ташкилотлари ҳисобланади.
10.Аъзо ташкилотлар:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсати масалалари бўйича Ёшлар бирлашмасининг раҳбар органига мурожаат қилиш, тушунтириш ва ахборот олиш;
Ёшлар сиёсатига оид фаолият юзасидан ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, мазкур масалада ўз таклифларини Ёшлар бирлашмаси раҳбар органига кўриб чиқиш учун киритиш;
ўз вакиллари орқали Ёшлар бирлашмасининг раҳбар органи ишида иштирок этиш;
ўз вакилларини Ёшлар бирлашмаси томонидан ўтказиладиган тадбирлар, ўқув семинарларига йўллаш;
ёш касаба уюшмаси фаолларини Федерация нишонлари ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида Ёшлар бирлашмасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш ва бошқа ҳуқуқларга эга.
- Аъзо ташкилотлар:
Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этишга;
Ёшлар бирлашмаси раҳбар органининг мазкур Низомга мувофиқ қабул қилган қарорларини бажаришга мажбурлар.
VI.Ёшлар бирлашмасининг органлари
12.Ёшлар бирлашмасининг конференцияси унинг олий органи ҳисобланади ва беш йилда бир марта ўтказилади. Уни чақириш, вакиллик нормаси ҳамда кун тартиби тўғрисида конференция очилишидан камида бир ой олдин эълон қилинади.
Ёшлар бирлашмасининг навбатдан ташқари конференцияси Бирлашма Раёсати ёки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ чақирилади. Навбатдан ташқари конференцияни чақириш, вакиллик нормаси, кун тартиби тўғрисидаги қарор унинг очилишидан камида ўн беш кун олдин эълон қилинади.
- Конференция:
Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ёшларга оид сиёсатнинг умумаҳамиятли масалаларини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади, зарур ҳолларда мазкур масалалар юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига киритади;
Ёшлар бирлашмаси раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди ва лавозимидан озод этади.
- Ёшлар бирлашмасининг Раёсати конференциялар оралиғида бирлашманинг доимий ҳаракатдаги раҳбар органи ҳисобланади ва Федерацияга аъзо ташкилотлар ҳамда Федерациянинг ҳудудий бўлинмалари раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари (қоида тариқасида 35 ёшгача бўлган ёшлар) ҳамда Федерация раҳбарияти томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.
Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг таркиби унинг ташкилий мажлисида, тегишли касаба уюшмаси органининг ваколати муддатига тенг муддатга сайланади.
Ёшлар бирлашмасининг раиси, раис ўринбосарлари Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг аъзолари ҳисобланадилар.
Ёшлар бирлашмасининг раиси Ўзбекисон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг “Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири-Федерация раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси” лавозимида фаолият юритади.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсати таркибидаги вакилларни чақиртириб олиш, алмаштириш Федерацияга аъзо ташкилот ва Федерация ҳудудий бўлинмаси кенгаши Раёсатининг қарори ёки кейинчалик Раёсатда тасдиқлаш шарти билан тегишли кенгаш раисининг ёзма тавсияси орқали амалга оширилади.
- Ёшлар бирлашмасининг Раёсати:
Ёшлар бирлашмасининг иш режаларини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини ташкиллаштиради, зарур ҳолларда иш режасига ўзгартишлар киритади;
аъзо ташкилотлар томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси самарадорлигини янада ошириш юзасидан билдирилган таклифларни кўриб чиқади, умумлаштиради, зарур ҳолларда Федерация Кенгаши Раёсатига таклифлар тақдим этади;
тармоқ касаба уюшмалари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларининг Ёшлар бирлашмалари раислигига номзодлар юзасидан тегишли конференцияларга таклифлар киритади;
Ёшлар бирлашмасининг фаолларини рағбатлантириш, уларнинг номзодини касаба уюшмалари тизмидаги раҳбарлик турли лавозимларга, Давлат мукофотлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг нишонларига тавсия этиш бўйича Федерация Кенгаши Раёсатига таклифлар киритади;
мазкур Низомнинг 5-бандида кўзда тутилган вазифалар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
VII. Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг ишини ташкил этиш
- Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлислари заруратга қараб, аммо ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.
Мажлис Ёшлар бирлашмаси Раёсати аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг қарори мажлисда иштирок этаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган тақдирда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлисига унинг раиси раҳбарлик қилади. Раис иштирок эта олмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлислари оралиғида унинг номидан Ёшлар бирлашмаси раиси, раис ўринбосарлари ва масъул котиби иш олиб боради.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлисини чақириш имкони бўлмаган ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, Ёшлар бирлашмаси раиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари билан келишган ҳолда, Федерацияга аъзо ташкилотлар, Федерация ҳудудий бўлинмаларидаги Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиларига, Ёшлар бирлашмаси Раёсати аъзоларига тегишли топшириқлар йўллаши мумкин.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсати ўз мажлисларида иштирок этиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иш берувчилар, жамоат ташкилотлари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг тегишли бўлимлари вакилларини таклиф қилиши мумкин.
- Ёшлар бирлашмаси Раёсати мазкур Низомда кўзда тутилган ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерацияга аъзо ташкилотлар, Федерация ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда вақтинчалик ишчи гуруҳлар, комиссиялар тузиши мумкин.
- Ёшлар бирлашмаси раиси:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қурултойларида, Федерация Кенгаши, Кенгаш Раёсати йиғилишларида, бошқа жамоат ташкилотларида, иш берувчилар уюшмаларида, давлат ҳокимияти органларида Ёшлар бирлашмаси номидан иш кўради;
Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлисини чақиради ва ўтказади;
Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг қарорларини имзолайди.
VIII. Федерацияга аъзо ташкилотлар ва Федерация ҳудудий бўлинмаларининг Ёшлар бирлашмаларини ташкил этишнинг умумий тамойиллари
- Федерацияга аъзо ташкилотлар ва Федерация ҳудудий бўлинмаларининг Ёшлар бирлашмалари тегишли таъсис конференцияларида ташкил этилади.
- Федерацияга аъзо ташкилотлар Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар), бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари ёхуд бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ёш фаолларидан, шунингдек касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.
- Федерация ҳудудий бўлинмалари Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари туман (шаҳар) касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари ёхуд бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ёш фаолларидан, шунингдек ҳудудий бирлашма раиси томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.
- Туман (шаҳар), бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари таркиби касаба уюшма хизматида бўлган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ёш фаолларидан иборат таркибда шакллантирилади.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг таркиби қоида тариқасида 35 нафардан, Федерацияга аъзо ташкилотлар ва Федерация ҳудудий бўлинмалар Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари 21 нафардан, туман (шаҳар), бирлашган касаба уюшмаси ташкилотлар Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари 15 нафар аъзолардан иборат бўлади.
IX. Ёшлар бирлашмаси фаолиятини молиялаштириш
29.Ёшлар бирлашмаларининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тегишлича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Ишлар бошқармаси, Федерацияга аъзо ташкилотлар ҳамда Федерациянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, тасдиқланган сарф-харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.
X.Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
30.Ёшлар бирлашмасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тегишлича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Федерацияга аъзо ташкилотлар, Федерация ҳудудий бўлинмалари Ёшлар бирлашмаларининг конференциялари ёхуд Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерацияга аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация ҳудудий бўлинмалари кенгашлари Раёсатларининг қарорларига биноан амалга оширилади.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидан |
||||
1. | 1. | Матисаев Мансуржон Расулжонович | – | ФЎЎБОФМБ Андижон вилояти кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари |
2. | 2. | Тешабоев Эргашали | – | Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассис |
3. | 3. | Комилов Азизбек | – | Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси |
1. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
4. | 1. | Одилжонов Бобурбек | – | Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази вилоят бўлими ғазначиси |
5. | 2. | Каримов Орифжон | – | Олтинкўл тумани фермерлар кенгаши бош мутахассиси |
6. | 3. | Абдураззоқов Абдулхай | – | Хўжаобод тумани агросаноат мажмуи ходимлари кенгаши ҳисобчиси |
2. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
7. | 1. | Абдурахмонова Севара | – | Андижон шаҳар Мактабгача таълим бўлими методисти |
8. | 2. | Ахмедов Ахмадилло Махамаджонович | – | Хўжаобод туман 22-мактаб БКУҚ раиси |
9. | 3. | Мухтаров Отабек Шухратжонович | – | Андижон Давлат Университети психология кафедраси ассистенти |
3. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
10. | 1. | Даминов Сардорбек Нариманович | – | Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси |
11. | 2. | Касимова Гулшаной Камилжановна | – | “Узагросуғурта” ДАСК Жалақудуқ тумани бўлими, мутахассис |
4. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
12. | 1. | Яқубов Хушнудбек | – | Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси |
13. | 2. | Қобилов Абдурахим | – | АДТИ талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси |
5. Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
14. | 1. | Абдумуталипов Шухратбек | – | “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқариш бўлими мухандиси |
15. | 2. | Мадаминжонов Шерзод Аюбхон ўғли | – | “УзДонгЖуПентКо” корхонаси сифат кафолати департаменти мухандиси |
6. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
16. | 1. | Қодиржонов Сардорбек Тўлқинович | – | “Намуна” МЧЖ КУК раиси |
7. Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
17. | 1. | Акбаров Илхомжон | – | Андижон қурилиш ва транспорт касб хунар коллежи, ўқитувчи, КУК раиси |
8. Энергетика ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
18. | 1. | Юлдашев Азизбек | – | “Андижон худудий электр тармоклари корхонаси” АЖ етакчи мухандис |
9. Кимё саноати ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
19. | 1. | Мўминжонов Мухаммадазиз Анваржон ўғли | – | “Андижон Биокимё” АЖ чилангари |
10. Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
20. | 1. | Тўхтасинова Шахнозахон | – | “Андижоннефт” АЖда геолог |
11. Алоқа ходимлари касаба уюшмасидан |
||||
21. | 1. | Туратов Жавлонбек Ашурович | – | “Узтелеком” АК вилоят филиали Андижон шаҳар маркетинг бўлими мутахассиси |
[/tab]
[tab title=»ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМА » disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]
[/tab]
[/tabs]
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: